Ссылки доступа

Беларусда президентликка собиқ номзод Дмитриев қўлга олинди


Андрей Дмитриев

2020 йилги сайловларда Беларус президентлигига собиқ номзод, тугатилган «Ҳақиқатни айт» жамоат бирлашмаси ҳамраиси Андрей Дмитриев Минскда қўлга олинди. Бу ҳақда 12 январь куни «Зеркало» нашри ва «Медиазона» хабар берди.

Уларга кўра, сиёсатчи Окрестин кўчасидаги Минск тергов изоляторида. Унинг қўлга олиниши сабаби номаълумлигича қолмоқда.

Андрей Дмитриев - «Ҳақиқатни айт» жамоат ҳаракатининг собиқ ҳамраиси. У 2010 йилда ташкил этилган. Биринчи раҳбар 2010 йилги президентлик сайловларида номзод сифатида қатнашган беларус шоири Владимир Некляев эди. Кейинги президентлик сайловларида «Ҳақиқатни айт» номзод Татяна Короткевич учун платформага айланди. У 4,44 фоиз билан иккинчи ўринни эгаллади.

2020 йилги сайловларда Андрей Дмитриевнинг ўзи Беларуснинг амалдаги раҳбари Александр Лукашенконинг рўйхатга олинган тўрт рақибидан бирига айланди. Мамлакат МСК маълумотларига кўра, у 1,21 фоиз овоз олган. Сиёсатчи сайловолди ташвиқоти чоғида сайловда қатнашишига рухсат берилмаган Сергей Тихановский, Виктор Бабарико ва Валерий Цепкалони қўллаб-қувватлаган.

XS
SM
MD
LG