Ссылки доступа

Британияда 13 ёшли боланинг миясига янги нейростимулятор ўрнатилди


Taдқиқотчилар эпилепсиянинг оғир тури билан касалланган беморларга мия стимуляцияси хавфсизлигини баҳолашга ҳаракат қилишмоқда.

13 ёшли Оран Ноулсон бош суягига бундай нейростимулятор ўрнатилган дунёдаги биринчи бемор бўлди. Бу ҳақда BBC xaбар қилди.

Нейростимулятор томонидан юборилаётган сигналлар мияга чуқур кириб боради ва бунинг натижасида ўсмирда кундузги тутқаноқлар сони беш маротабага камайди.

Kлиник синов доирасидаги амалиёт ўтган йилнинг октябрь ойида Лондон болалар касалхонасида ўтказилган.

Оранни даволаш CADET лойиҳасининг бир қисми бўлиб, оғир турдаги эпилепсия билан оғриган беморларда чуқур мия стимулициясининг хавфсизлиги ва самарадорлигини баҳолаш учун мўлжалланган бир қатор тадқиқотлардир.

Оранда нейростимуляторнинг ишлаши ҳеч сезилмайди. Уни эшитиш воситаси орқали ҳар куни "зарядлаш" мумкин.

Ҳозирги кунда Оран от миниш машғулотлари билан шуғулланмоқда.

Клиник синовлар доирасида бундай янги нейростимуляторлар яна уч нафар боланинг миясига ўрнатилиши кўзда тутилган.

XS
SM
MD
LG