Ссылки доступа

Доғистонда сафарбарликка қарши намойишларда 90 га яқин одам ҳибсга олинди


Массовая драка на митинге в Махачкале, 26 сентября

Доғистонда Украина билан уруш учун сафарбарликка қарши митинглар қайта бошланди. 90 га яқин киши қўлга олинди: улардан 70 нафари Махачқалъада, 20 га яқини Хасавюртда, деб хабар беради «Кавказ.Реалии».

Газетанинг ёзишича, Махачқалъада бир неча юз киши кўчага чиққан. Кўп ўтмай намойишчилар ва полиция ўртасида оммавий муштлашув келиб чиқди. Унинг 20 га яқин иштирокчиси ҳибсга олинган.

Кейинроқ полиция ва Миллий гвардия Ленин майдонини ўраб олди ва ёшларни танлаб ҳибсга олди, уларнинг телефонларини текширди ва намойишлар акс этган видеоларни ёзиб олган ёки йўқлигини аниқлади, деб ёзади "Черновик".

Хасавюртдаги митингга икки юзга яқин одам келди. Полиция ҳам ҳибсга олишда давом этди, намойишчилар бунга қаршилик кўрсатди. Полиция бўлимига келганлар орасида "Новоэ дело" газетаси журналисти Идрис Юсупов ва «RusNews» нашри бош муҳаррири Сергей Айнбиндер ҳам бор. Айнбиндернинг айтишича, ҳибсга олиш вақтида уни калтаклашган ва техникасини олиб қўйишган.

Налчикда норозилик акцияси бўлиб ўтди. Намойишчиларга маҳаллий расмийлар ҳам қўшилди. Улар республикадан қанча одам сафарбар этилиши ҳақидаги саволларга жавоб беришдан бош тортдилар.

25 сентябрь куни Махачқалъада Украинадаги урушда қатнашиш учун сафарбарликка қарши спонтан митинг бўлиб ўтди, унинг иштирокчилари орасида асосан аёллар бўлган. 120 га яқин киши ҳибсга олинган. Улардан саккиз нафари жиноий жавобгарликка тортилган.

21 сентябрь куни Россия президенти Владимир Путин мамлакатда аҳолини Украинадаги урушга сафарбар қилиш ҳақида эълон қилди ва тегишли фармонни имзолади. Президент буни қисман деб атади, аммо фармоннинг очиқ қисмида сафарбарлик кўлами ҳеч қандай параметр билан чекланмаган.

XS
SM
MD
LG