Ссылки доступа

Бангладешдаги тартибсизликларда ўнлаб намойишчилар ҳалок бўлди


Ғалаёнлар давлат хизматига квоталар тизими деб бошланган.

Дакка шаҳрида талабалар ва полиция ўртасидаги тўқнашувларда ўнлаб одам ҳалок бўлди, юзлаб одам яраланди. BTV давлат телекомпанияси биноси ёниб кетди. AFP маълумотларига кўра, тартибсизликлар натижасида камида 32 киши ҳалок бўлган.

Бангладеш расмийларининг таъкидлашича, телекомпания биносига намойшчилар ўт қўйган.
Ғалаёнлар давлат хизматига квоталар тизими деб бошланган. Бангладешда давлат иш ўринларининг учдан бир қисми 1971 йилдаги Покистон-Бангладеш уруши фахрийларининг қариндошларига ажратилади. Талабалар шу тизимни ислоҳ этишни талаб қилмоқда.

Ҳукумат норозилик намойишларининг кенгайишига тўсқинлик қилиш мақсадида бутун мамлакат бўйлаб мобил интернетни ўчирган эди. Полиция талабаларга қарши кўз ёши гази ва резина ўқларни ишлатган.

XS
SM
MD
LG