Ссылки доступа

Туркманистонда ўзбек SIM-карталаридан фойдаланаётганлар таъқиб қилинмоқда


Туркманистон ҳукумати фуқаролар ўзбек SIM карталари орқали Интернетдан бемалол фойдаланаётгани, жумладан мустақил ОАВ ва мухолифат гуруҳларининг веб-сайтларига кираётгани, Ғарб ташкилотлари билан алоқа ўрнатаётганидан хавотирда.

Туркманистон ҳукумати ўзбек уяли алоқа операторларининг мобил алоқасидан фойдаланадиган Ўзбекистон билан чегарадош ҳудудлар аҳолисига босим ўтказмоқда.

Бу ҳақда 23 июль куни "Озодлик" радиоси мухбири ҳокимиятдаги бир-биридан мустақил икки манба ва чегарадош туманларнинг бир неча турғунига таяниб хабар берди.

"Туркманистоннинг куч ишлатар тузилмалари ўзбек SIM-карталари эгаларига қарши фаол рейдларни бошлади," - деб ёзади мухбир.

Ўзбек уяли алоқа операторларининг сигналлари Туркманистоннинг шимоли ва шарқида, Дашўғуз ва Лебап вилоятининг чегара ҳудудларида ушланади.

Ички ишлар идорасидаги манбанинг айтишича, ўзбек SIM-карталарини Ўзбекистонга мунтазам қатнайдиган туркманистонликлар олиб келади. Шунингдек, SIM карталарни сотиш билан шуғулланувчилар ҳам бор.

Ички ишлар идорасидаги манбанинг сўзларига кўра, Туркманистон ҳукумати фуқаролар ўзбек SIM карталари орқали Интернетдан бемалол фойдаланаётгани, жумладан мустақил ОАВ ва мухолифат гуруҳларининг веб-сайтларига кираётгани, Ғарб ташкилотлари билан алоқа ўрнатаётганидан хавотирда.

"Олтин Аср" компанияси Туркманистондаги ягона мобил алоқа оператори ҳисобланади. Ҳукумат фуқароларнинг Интернетга киришини қаттиқ назорат қилади.

XS
SM
MD
LG