Россия Давлат Думаси чет элликлар доимий яшашига тааллуқли (ВНЖ) қоидаларни қатъийлаштирмоқчи. Дума раҳбари Вячеслав Володин Россия фуқароси билан никоҳ қурган чет элликлар доимий яшашига тааллуқли (ВНЖ) қоидаларга тузатишни депутатлар кўриб чиқиши учун киритди.
РБК қайд этишича, тузатишни Володин аллақачон биринчи ўқишда қабул қилинган қонун лойиҳасига киритди.
Ҳужжатнинг аввалги кўринишида хорижликлар россияликлар билан никоҳ қургандан кейин икки йил ўтгач, соддалаштирилган тартибда вақтинча яшаш учун рухсатнома олиш ҳуқуқига эга эдилар. Дума спикери муддатни уч йилгача узайтиришни таклиф қилмоқда. Шу туфайли, унинг фикрига кўра, хорижликлар Россияда сохта никоҳ орқали қолиб кетишга умуман қизиқмай қўядилар.
Россияда миграцияга қарши кураш Москва вилоятидаги “Крокус Сити Холл”да март ойида содир этилган теракт ортидан кучайиб кетган. Россиялик расмийлар мазкур террор хуружининг амалга оширилишида бир неча тожикистонлик гумонлашмоқда. Россияда мигрантларга қарши кайфият кучайиши манзарасида Марказий Осиёдан бўлган меҳнат муҳожирлари мамлакат ҳудудига киришда узоқ муддатли текширувлардан ўтмоқда.
Айни пайтда, Росстат маълумотларига кўра, Россияга муҳожирлар оқими ўн йил ичида энг паст даражага тушган. 2023 йил якунлари бўйича мамлакатга 560 минг киши келган, бу 2022 йилга нисбатан 23 фоизга кам.
Россияда миграцияга қарши кураш Москва вилоятидаги “Крокус Сити Холл”да март ойида содир этилган теракт ортидан кучайиб кетган.