Тожикистон аэропортларда мобил телефон ва планшетларнинг IMEI рақамини рўйхатдан ўтказиш учун масъул бўлган бир неча божгир қўлга олинган. Буни Тожикистон божхона хизмати ҳам тасдиқлади.
Божхона хизмати бошлиғининг биринчи ўринбосари Азим Турсунзода 7 август куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида журналистларнинг саволларига жавоб берар экан, бу ҳолат бўйича тергов ҳаракатлари давом этаётганини маълум қилди. У ҳибсга олинган ходимларнинг шахси ва сонини ошкор қилмади.
Мобил телефонлар ва планшетларнинг IMEI рақамини рўйхатдан ўтказиш 2023 йил 1 октябрдан мажбурий ҳисобланади.Битта йўловчи иккита қурилмани шахсий фойдаланиш учун бепул рўйхатдан ўтказиш ҳуқуқига эга.
Қўлга олинган божгирлар ортиқча телефонларни ҳеч қандай гаджетларни олиб кирмаган бошқа йўловчилар ҳисобига рўйхатдан ўтказган.
Энди мобил қурилмани олиб киришда фуқаролардан божхона расмийлаштируви учун қурилма қийматининг 15 фоизи қўшилган қиймат солиғи ва 10 доллар божхона йиғими ундирилади. Фойдаланувчи IMEI рўйхатдан ўтказиш учун "Net Solutions" хусусий компаниясига яна 50 сомоний тўлаши керак. Бу компания кимга тегишли экани сир сақланмоқда.
Божхона хизмати маълумотларига кўра, 2023 йил 1 октябрдан бошлаб 760 мингга яқин мобил телефон ва планшетлар божхона расмийлаштируви ва рўйхатдан ўтказилди. Биринчи ярим йилликда ушбу чора-тадбирлар ҳисобидан мамлакат бюджетига 11 миллион доллардан ортиқ маблағ тушган.
Улар ортиқча телефонларни ҳеч қандай гаджетларни олиб кирмаган бошқа йўловчилар ҳисобидан рўйхатга қўйган.