Шундан сўнг, намойишчиларнинг бир қисми ташқи ишлар вазирлиги биносига ўтиб, уни ҳам ўраб олди. Намойишчилардан бири бинога кириб, Тоғли Қорабоғ байроғини осиб қўйишга муваффақ бўлди. Кейинроқ полиция байроқни олиб ташлади, бир неча кишини ҳибсга олди.
Арман мухолифати етакчиларидан бири Ишхон Сагателян одамларни тунда майдонда қолишга ва агар улар ёпиқ бўлса, Ташқи ишлар вазирлиги биносининг «эшикларини бузишга» чақирди. «Тоғли Қорабоғ арманларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилмаган барча вазирлар дўзахга тушсин», деди у.
Арманистонда 25 апрель куни Пашинянга қарши оммавий норозилик намойишлари бошланди. Мухолифат бош вазир ва у бошчилигидаги ҳукуматни Озарбайжон билан Тоғли Қорабоғнинг бутун ҳудуди устидан бу давлат суверенитетини тан олиш тўғрисидаги битимни имзолаш ниятидаликда айбламоқда.
Никол Пашинян Арманистонда 2018 йилда мамлакатнинг аввалги ҳукуматига қарши намойишлар тўлқини натижасида ҳокимият тепасига келган. 2021 йилда у муддатидан олдин сайловда қайта сайланган. Шу билан бирга, Пашинян бош вазирлик даврида Арманистон Озарбайжон билан Тоғли Қорабоғнинг баҳсли ҳудудлари бўйича қуролли тўқнашувда мағлуб бўлди.