Ссылки доступа

Internewsнинг собиқ директори Манана Асламазян Ереванда вафот этди


Манана Асламазян (архивное фото)
Манана Асламазян (архивное фото)

Internews фондининг собиқ бош директори, ТEФИ мукофоти совриндори Манана Асламазян Ереванда автоҳалокат натижасида вафот этди. Бу ҳақда журналист Виктор Мучник Facebookда хабар қилди.

"Бугун Манана Асламазян Ереванда вафот этди. Уни машина уриб юборди. Биз ўттиз йилдан буён дўст эдик ... Биз бугун кечқурун учрашишимиз керак эди. Ва биз учрашмадик. У қайтиб қўнғироқ қилмади", - деб ёзган Мучник.

Манана Асламазян 1952 йил 10 январда Ереванда туғилган.

У Россияда АҚШда жойлашган Internews халқаро ассоциацияси таркибига кирувчи ва мустақил оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаган Internews фондини бошқарган.

Асламазян 2002 йилда "Медиа бизнесни ривожлантиришдаги алоҳида хизматлари учун" махсус номинациясида "Россия медиа менежери" мукофоти лауреати, Россия телевидениеси академиясининг "Ривожланишга қўшган шахсий ҳиссаси учун" махсус мукофоти соҳиби.

2002 йилда у Миллий телерадиоэшиттиришлар ассоциациясига сайланган, аммо беш йил ўтгач, у валюта контрабандаси бўйича жиноий иш туфайли чиқариб юборилган.

Тергов маълумотларига кўра, у Франциядан Россияга рухсат этилган ўн минг доллар ўрнига тўққиз ярим минг евро олиб келган. Асламазян валюта курсларидаги фарқни ҳисобга олмаганини айтди. Шундан сўнг журналист Россияни тарк этиб, Internewsдан кетди ва фонднинг Россиядаги бўлими ўз фаолиятини тўхтатди.

Асламазянни ҳимоя қилиш учун очиқ хатни 1200 дан ортиқ россиялик журналист имзолаган. 2008 йилда Конституциявий суд қарори билан журналистга нисбатан қўзғатилган жиноят иши маъмурий иш тоифасига ўзгартирилди.

XS
SM
MD
LG