Ссылки доступа

Германияда Алишер Усмоновнинг «Дилбар» яхтасида тинтув ўтказилди


Алишер Усманов
Алишер Усманов

Германияда россиялик тадбиркор Алишер Усмоновга тегишли 156 метрли «Дилбар» яхтасида қидирув ишлари олиб борилди, дея хабар бермоқда Der Spiegel. У жиноий даромадларни легаллаштириш, ташқи савдо қонунчилигини бузиш ва солиқ тўлашдан бўйин товлашда гумон қилинмоқда.

Тергов ҳаракатларида 60 га яқин одам иштирок этди - «Украина» махсус комиссияси аъзолари орасида - Федерал жиноят полицияси бошқармаси терговчилари ва Шимолий Рейн-Вестфалия солиқ терговчилари ҳам бор.

Усмонов томонидан 2016 йилда 600 миллион долларга сотиб олинган «Дилбар» яхтаси ҳозир Бремен шаҳрида жойлашган. У Гамбург ҳукумати томонидан 2022 йил март ойида мусодара қилинган.

Аввалроқ Германия полицияси Алишер Усмоновнинг бир қанча мулклари, жумладан, Бавариядаги Тегернси кўлидаги вилласида ҳам рейд ўтказган эди. У ерда ҳужжатлар, шунингдек, тўртта Фаберже тухуми олинган. Ноёблиги туфайли уларнинг аниқ қийматини аниқлаш қийин, аммо 2007 йилда ўтган асрнинг бошида тайёрланган Ротшилд тухуми 12,5 миллион еврога сотилган.

Дунёда Карл Фаберже томонидан император оиласи учун яратилган 50 га яқин тухум мавжуд. Тўпламнинг муҳим қисми музейларда.

69 ёшли Усмонов Россиянинг энг бадавлат кишиларидан бири, Форбес журнали унинг бойлигини 11,5 миллиард долларга баҳолаган. Февраль ойида Россиянинг Украинага кенг кўламли бостириб кириши бошланганидан кейин у халқаро санкциялар рўйхатига киритилган. Уни Кремлга яқинликда ва режимни қўллаб-қувватлаганликда айблашди. Май ойида у санкциялар юзасидан Люксембургдаги Европа умумий юрисдикция судига шикоят қилган. Венгрия уларни блокдан чиқаришни талаб қилди, бу ҳақда сентябрь ойида хабар берилган эди.

XS
SM
MD
LG