Ссылки доступа

Давлат Думасига «жарроҳлик йўли билан жинсни ўзгартиришни тўлиқ тақиқлаш» тўғрисидаги қонун лойиҳаси киритилди


Давлат Думаси депутатлари "Соғлиқни сақлаш тўғрисида"ги ва "Фуқаролик ҳолати актлари тўғрисида"ги қонунларга “жинсни жарроҳлик йўли билан ўзгартиришни тўлиқ тақиқлашни” жорий қилувчи ўзгартиришлар киритишни таклиф қилишди.

Россия парламенти қуйи палатасининг телеграм-каналига кўра, 400 га яқин депутат қонун лойиҳаси муаллифи бўлган.

Қонун лойиҳасига кўра, трансгендер ўтиш доирасидаги операцияларга фақат “болалар жинсий шаклланишининг туғма физиологик аномалияларини даволаш” учун рухсат этилади. Бундай тиббий аралашувлар давлат соғлиқни сақлаш муассасаларининг махсус тиббий комиссиялари томонидан рухсат этилиши мумкин. Уларнинг реестри Россия Федерацияси ҳукумати томонидан юритилади.

Аввалроқ ОАВ хабар қилганидек, қонун лойиҳасида расмий ҳужжатларда исм ва жинс белгисини ўзгартириш ҳам тақиқланган.

“Биз декларатив принципга кўра, жарроҳлик операцияларисиз жинсни ўзгартиришнинг кўплаб фактларини кўрдик. Бу бир жинсли жуфтликларнинг фарзанд асраб олиш истаги билан ҳам, қисман сафарбарлик масалалари билан ҳам боғлиқ эди. Бу бизнинг қадриятларимиз ва Конституциямиз тамойилларига зиддир, — деди Пётр Толстой гендер белгисини ўзгартиришни тақиқлаш ҳақида гапириб.

“Бу нима учун қилинмоқда? Биз Россияни авлодлар учун маданий ва оилавий қадриятлари, анъанавий асослари билан сақлаб қоламиз, Ғарбнинг оилага қарши мафкурасининг кириб келишига тўсиқ қўямиз“, — дея қўшимча қилди қонун лойиҳаси ҳақида депутат.

XS
SM
MD
LG