Ссылки доступа

Грузия ИИВ: «Чет эл агентлари» тўғрисидаги қонунга қарши намойишларда ҳибсга олинганлар озод қилинди


В Тбилиси на акциях протеста 7 и 8 марта были задержаны 133 человека
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:03:54 0:00

7 ва 8 март кунлари Тбилисидаги намойишларда 133 киши ҳибсга олинган

Грузия Ички Ишлар Вазирлиги маъмурий қоидабузарликлар учун 7-8 март кунлари норозиликлар чоғида ҳибсга олинганларнинг барчаси озод қилинганини маълум қилди.

Вазирлик баёнотига кўра, маъмурий ҳуқуқбузарликлар кодексига мувофиқ ҳибсга олинган шахсларнинг барчаси озод қилинган. Уларнинг баъзилари судга тортилган, қолганлари эса тергов ҳибсхонасида қолиш муддати тугаганлиги сабаб қўйиб юборилган.

Бироқ, ИИВ судланганларнинг жавобгаликдан озод қилинган ёки қилинмагалигига ойдинлик киритмади. Шунингдек, расмий баёнотда, Жиноят кодексининг 353 ва 187 моддалари бўйича полиция ходимларига нисбатан зўравонлик қилиш бўйича жиноят ишини тергов қилиш, шу жумладан гумонланувчиларни қидириш давом етаётгани айтилади.

Аввалров Грузия ҳукмрон партияси «Грузия орзуси» парламентдаги кўпчилик партиялар қатори икки кун давом этган оммавий норозилик намойишлари ва хавфсизлик кучлари ўртасидаги тўқнашувлардан сўнг «чет эл агентлари» тўғрисидаги мунозарали қонун лойиҳасидан воз кечишини маълум қилди.

9 март куни «Чет эл агентларини рўйхатдан ўтказиш тўғрисида»ги иккинчи қонун лойиҳаси Грузия парламенти аъзолари томонидан биринчи ўқишда кўриб чиқилиши режалаштирилган эди. Бироқ, «Эхо Кавказа» нашрининг хабар беришича, қонун лойихаси овозга қўйилмайди – у Венеция комиссиясига ялпи мажлисда муҳокама қилинмасдан юборилган.

7-8 март кунлари «чет эл агентлари» тўғрисидаги қонун лойиҳасидан норози бўлган аҳоли Тбилисидаги Грузия парламенти яқинида норозилик аксияларини ўтказди. Маҳаллий ОАВнинг маълум қилишича, унда 40 мингдан зиёд одам иштирок этган. 8 март куни эса намойишчилар Грузия парламентига бостириб киришди.

133 киши ҳибсга олинган митингларда полиция намойишчиларга қарши тутун ва кўздан ёш оқизувчи гранаталар, газ, водомёт, акустик тўплар ва резина ўқлардан фойдаланган.

Мамлакат президенти Саломе Зурабишвили грузияликларга мурожаатида намойишчиларни қўллаб-қувватлади ва «чет эл агентлари» ҳақидаги қонунга вето қўйишга ваъда берди.

XS
SM
MD
LG