Ссылки доступа

Тбилисида Грузиянинг Евроиттифоққа қўшилишини ёқлаб митинг ўтказилди


Митинг в поддержку Евроинтеграции в Тбилиси, 20 июня 2022 года
Митинг в поддержку Евроинтеграции в Тбилиси, 20 июня 2022 года

20 июнь куни кечқурун Грузия пойтахти Тбилисида «Европага қайтиш» номи остида евроинтеграцияга бағишланган митинг бўлиб ўтди.

Баъзи маълумотларга қараганда, унда 30 мингдан 50 минг нафаргача одам қатнашган. Митинг «Уят» фуқаролар ҳаракати томонидан ташкиллаштирилган, унинг иштирокчиларини Грузия президенти Саломе Зурабишвили олқишлаган.

Грузиянинг евроинтеграциялашувига бағишланган акциялар мамлакатнинг бошқа бир қанча шаҳарларида ва Евроиттифоқ мамлакатлари пойтахтларида ҳам бўлиб ўтди.

Бундай акциялар Евроиттифоқнинг 23—24 июнь кунлари бўлиб ўтадиган саммитига қаратилган бўлиб, унда Грузия, Украина ва Молдовага Евроиттифоққа аъзолик номзоди мақомини бериш масаласи кўриб чиқилади. Ўтган ҳафта Еврокомиссия Грузияга эмас, аммо Украина ва Молдовага шундай мақом тақдим этишни тавсия қилганди.

Митинг, шу жумладан, 2019 йил 20 июндаги воқеаларга ҳам бағишланган. Ўшанда парламент биноси яқинида ҳақиқий қонли олишув бўлган эди. Православлар парламентлараро ассамблеяси президенти, КПРФдан Давлат думаси депутати Сергей Гаврилов Грузия олий қонунчилик органи раиси курсисига ўтирганидан кейин Михаил Саакашвили тарафдорлари парламент биносига бостириб киришга уринганди. ИИВ махсус топшириқли бўлинмалари билан тўқнашувлар бўлиб ўтган, бир неча киши резина ўқлар тегиши оқибатида кўзларидан айрилган, юзлаб фаоллар полиция томонидан ҳибсга олинган эди.

Ўша воқеаларни эсда тутган ҳолда, жорий митинг ташкилотчилари акция сиёсий тусга эга эмас, деб эълон қилди. Сиёсий шиорлар ёки собиқ президент Михаил Саакашвилини озод этиш талаблари янграмади.

Акция кўнгилсиз воқеаларсиз якунланган. Унинг иштирокчилари айтишича, ушбу марш Грузия Европанинг ажралмас қисми эканини намойиш этади. Акция якунида ташкилотчилар манифест тақдим этди ва 24 июнь куни яна бир митинг ўтказилишини эълон қилди.

XS
SM
MD
LG