Ссылки доступа

Ироқдаги намойишлар чоғида 20 дан ортиқ киши ҳалок бўлди


Сторонник Муктады ас-Садра, Ирак
Сторонник Муктады ас-Садра, Ирак

Бағдодда шиа етакчиси Муқтада ас-Садр тарафдорлари ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ўртасидаги тўқнашувларда 20 дан ортиқ одам ҳалок бўлди.

Аввалроқ Ал Арабия телеканали ва AP агентлиги 15 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эди.

“Ўқ отиш, кўздан ёш оқизувчи газ ва полиция билан тўқнашувлар оқибатида камида 15 намойишчи ҳалок бўлди, ўнлаб намойишчилар яраланди”, — дейилади AP хабарида.

Шифокорларга кўра, отишмада ўн нафар намойишчи ҳалок бўлган. Ал Арабия мухбирининг аниқлик киритишича, ҳалок бўлганлар орасида икки Ироқ аскари ҳам бор. Шунингдек, 350 киши отишма ёки кўздан ёш оқизувчи газдан яраланган.

БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш Ироқдаги вазиятни юмшатишга чақирди. Унинг матбуот котиби Стефан Дюжаричнинг айтишича, ташкилот бош котиби "давом этаётган норозилик намойишларини хавотир билан кузатмоқда".

Нуфузли шиа илоҳиётчиси Муқтада ас-Садр ўзининг сиёсий фаолиятини тўхтатиш қарорини эълон қилганидан кейин Ироқдаги норозилик намойишлари авж олди. Буни у мамлакатдаги сиёсий вазият боши берк кўчага кириб қолгани билан изоҳлади.

Кейин унинг тарафдорлари Бағдоддаги ҳукумат қароргоҳи жойлашган Республика саройига бостириб киришди. Улар Мувофиқлаштирувчи тузилма блокидан Муҳаммад ал-Суданийнинг бош вазир лавозимига кўрсатилишига қарши. Шундан сўнг Ироқ расмийлари бутун мамлакат бўйлаб комендантлик соати эълон қилди.

XS
SM
MD
LG