Ссылки доступа

Индонезия никоҳсиз жинсий алоқа қилишни тақиқлайди


В Индонезии

Индонезия парламенти Жиноят кодексининг янги таҳририни маъқуллади, у никоҳдан ташқари жинсий алоқани, шу жумладан сайёҳлар билан ҳам алоқа қилишни тақиқлайди. Моддани бузганлик учун бир йиллик қамоқ жазоси назарда тутилади.

Ўзгартиришлар мамлакатдаги барча сиёсий партиялар томонидан қўллаб-қувватланди. Коронавирус пандемиясидан эндигина тиклана бошлаган туризм соҳаси вакиллари бунга қарши чиқишди. Илгари улар Балидаги сайёҳлар оқими 2025 йилга келиб пандемиядан олдинги олти миллионлик даражага етишини башорат қилишган. Туроператорларнинг фикрича, янги жиноий моддалалар хорижликлар ва инвесторларни қўрқитиши мумкин.

Расмийларнинг қайд этишича, кодекснинг “Индонезия қадриятларини сақлаб қолиш”га қаратилган янги таҳрири фақат уч йилдан кейин кучга киради. Ноқонуний жинсий алоқа ҳақида фақат гумон қилинувчининг ота-онаси, турмуш ўртоғи ёки фарзанди хабар бериши мумкин.

Никоҳдан ташқари жинсий алоқадан ташқари, янги кодекс сеҳр жоду, ҳокимиятни ҳақорат қилиш, мухолиф фикрларни билдириш ва билдиришномасиз норозилик намойишларини ўтказишни тақиқлайди. Ҳуқуқ ҳимоячилари тузатишларни танқид қилиб, “дунёдаги учинчи йирик демократик давлатда фуқаролар эркинликларига путур етказади”, дея танқид қилди. Демократия индексида Индонезия "мукаммал демократия" сифатида 52-ўринни эгаллайди.

Жиноят кодексининг янги таҳририга жавобан мамлакатда кичик норозилик намойишлари бўлиб ўтди. Тузатишлар танқидчиларининг фикрича, янги кодекс 1998 йилда генерал Сухарто истеъфога чиққанидан кейин Индонезияда ўтказилган либерал ислоҳотларга зиддир.

2019 йилда Индонезия ҳукумати Жиноят кодексига ўзгартириш киритишга уриниб кўрди, бироқ бу оммавий норозиликларга сабаб бўлди. Ўн минглаб одамлар ахлоқ ва сўз эркинлигига таъсир қилувчи янги қонунларга қарши чиқиш учун кўчаларга чиқди.

XS
SM
MD
LG