Ссылки доступа

Эронда таниқли рэперга ўлим ҳукми бекор қилинди


 Томаж Солеҳий
Томаж Солеҳий

Санъаткор ўз қўшиқлари ва оммавий чиқишларида намойишчиларни қўллаб-қувватлаган эди.

Эронда Конституцион суд машҳур рэпер Томаж Солеҳийга чиқарилган ўлим ҳукмини бекор қилди. Суд рэпернинг иши қайта кўриб чиқилишини тайинлади. Бу ҳақда Фарда радиоси хабар бермоқда.

Солеҳий 2022-2023 йиллардаги оммавий норозилик намойишларида иштироки учун ўлимга ҳукм этилган эди. Санъаткор ўз қўшиқлари ва оммавий чиқишларида намойишчиларни қўллаб-қувватлаган эди.

Солеҳий 2022 йилнинг октябрида ҳибсга олинган эди. У аввал олти йилга қамалган, бироқ кейнроқ бу ҳукм қайта кўриб чиқилган ва рэперга ўлим жазоси берилди.

2022 йилнинг сентябрида 22 ёшли Махси Аминий “ҳижобни нотўғри ўрагани учун” аҳлоқ полицияси томонидан қўлга олинганидан сўнг вафот этган эди. Бу эса Эронда бир неча ойга чўзилган норозилик намойишлари бошланиб кетишига сабаб бўлганди.

Намойишларда иштирок этган минглаб киши ҳибсга олинди, айрим норозилар эса дорга осилди. Халқаро ташкилотлар намойишларни куч билан бостириш пайтида камида 500 киши ҳалок бўлганини маълум қилган.

Эрон суди камида 11 нафар намойишчига нисбатан ўлим ҳукми чиқарган. Намойишлар чоғида қарийб 15 минг киши куч ишлатар тузилмалар ходимлари томонидан тутиб кетилган.

XS
SM
MD
LG