Портлаш Теҳрондан 540 км жануби-шарқда жойлашган компаниянинг конида метан сизиб чиқиши натижасида содир бўлган. Қутқарув ишлари давом этмоқда, портлаш вақтида конда 70га яқин одам ишлаган.
Эрон президенти Маъсуд Пезешкиён қамалиб қолганларни қутқариш ва уларнинг оилаларига ёрдам бериш учун барча саъй-ҳаракатларини амалга оширишини айтди. У, шунингдек, воқеа юзасидан тергов бошланганини ҳам маълум қилди.
Ўтган йили Эронда кўмир конида метан портлаши оқибатида 6 нафар одам ҳалок бўлган. 2017 йилда эса кўмир конида содир бўлган портлашда 43 киши ҳалок бўлган, 2013 ва 2009 йилларда эса алоҳида ҳодисаларда мос равишда 11 ва 20 ишчи ҳалок бўлган.
Бундай офатларнинг сабаблари кўпинча хавфсизлик стандартларининг қониқарли эмаслиги ва фавқулодда хизматлар тизимидаги камчиликлар билан изоҳланади.