Эронда суд машҳур рэпер Томаж Солихийни ўлимга ҳукм қилди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда. Солеҳийга ўқилган ҳукм унинг 2022-2023 йиллардаги оммавий норозилик намойишларида иштироки билан боғлиқ. Санъаткор ўз қўшиқлари ва оммавий чиқишларида намойишчиларни қўллаб-қувватлаган эди.
Солеҳий 2022 йилнинг октябрида ҳибсга олинган эди. У аввал олти йилга қамалган, бироқ кейнроқ бу ҳукм қайта кўриб чиқилган ва рэперга ўлим жазоси берилди.
Солеҳийнинг адвокати Амир Раисян бу ҳукмни "мисли кўрилмаган" деб атамоқда.
2022 йилнинг сентябрида 22 ёшли Махси Аминий “ҳижобни нотўғри ўрагани учун” аҳлоқ полицияси томонидан қўлга олинганидан сўнг вафот этган эди. Бу эса Эронда бир неча ойга чўзилган норозилик намойишлари бошланиб кетишига сабаб бўлганди.
Намойишларда иштирок этган минглаб киши ҳибсга олинди, айрим норозилар эса дорга осилди. Халқаро ташкилотлар намойишларни куч билан бостириш пайтида камида 500 киши ҳалок бўлганини маълум қилган.
Эрон суди камида 11 нафар намойишчига нисбатан ўлим ҳукми чиқарган. Намойишлар чоғида қарийб 15 минг киши куч ишлатар тузилмалар ходимлари томонидан тутиб кетилган.
Санъаткор ўз қўшиқлари ва оммавий чиқишларида намойишчиларни қўллаб-қувватлаган эди.