Ссылки доступа

Қозоғистон хусусий компанияларни ходимларнинг иш ҳақини индексация қилишга мажбурланиши мумкин


2020 йилдан бошлаб Қозоғистонда барча бюджет ва ижтимоий ташкилотлар қашшоқликка қарши кураш ва аҳоли турмуш даражасини ошириш доирасида ҳар йили иш ҳақини индексация қилиш мажбуриятини юклаши мумкин.

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири Тамара Дуйсенова барча қозоғистонлик иш берувчилардан ходимларнинг иш ҳақини индексация қилиш талаб қилиниши мумкинлигини айтди.

Амалдаги Меҳнат кодексида айтилишича, хусусий иш берувчи, агар имкони бўлса, ходимларнинг иш ҳақини ошириш ҳуқуқига эга, лекин тўловни қанча оширишни ўзи ҳал қилади.

Сўнгги йилларда кўплаб хусусий компаниялар ходимлари иш ҳақини оширишни талаб қилишди - баъзилари ҳатто маошни оширишни талаб қилиб иш ташлашлар уюштиришди.

Бироқ, мустақил молиявий таҳлилчилар иш ҳақини мажбурий индексация қилиш бўйича ташаббусга хусусий компаниялар ўзларининг молиявий фаолияти натижаларига қараб маошларни оширадилар ва агар улар буни қилишга мажбур бўлсалар, бу, эҳтимол, яширин иқтисодиётнинг шишишига ва иш ҳақининг «конвертда» тўланишига олиб келади, деб қарайдилар.

Айни пайтда Қозоғистонда озиқ-овқат нархи ўсишда давом этмоқда ва инфляция тезлашмоқда.

XS
SM
MD
LG