Парламент аъзолари томонидан маъқулланган қонун лойиҳасида 1 декабрда нишонланадиган Биринчи Президент кунининг мақомини Давлат рамзлари ва Шукроналик куни билан таққослаш, яъни “юқори ижтимоий аҳамиятга эга бўлган” сана билан белгилаш таклиф қилинмоқда.
Шунингдек, парламент депутатлари томонидан 25 октябрда нишонланадиган янги байрам санаси – Республика куни белгиланди. Қозоғистон Маданият ва спорт вазири Даурен Абаев қонун лойиҳаси Сенатда қабул қилинганидан ва Президент 16 декабрь Мустақиллик кунини имзолаганидан сўнг байрам тадбирлари ўтказилмаслиги, бу байрам кўпроқ Хотира куни сифатида нишонланишини маълум қилди. Унга кўра, байрам тадбирлари 16 декабрдан 25 октябрга кўчирилади.
2 сентябрь куни парламент депутатлари Остона номини Қозоғистон пойтахтига қайтаришни таклиф қилишди. “Биз шаҳарни инсоннинг тириклигида шарафига аталишини нотўғри деб ҳисоблаймиз, бундан ташқари, халқ пойтахтнинг янги номини ҳам қабул қилмаган, шунинг учун пойтахтнинг собиқ номи – Остона шаҳрига қайтарилиши тарихан адолатли бўлади. Бу бир вақтлар биринчи президент томонидан таклиф қилинган”, — дея таъкидлади қонун лойиҳаси муаллифлари.
Тўқаевнинг ўзи Остона номини Нур-Султон деб ўзгартиришни 2019 йилнинг 20 мартида – Нурсултон Назарбоев истеъфога чиққанидан сўнг президентликка келган куниёқ таклиф қилган. Қозоғистонда муддатидан олдин президентлик сайловлари 9 июнь куни бўлиб ўтди.
Қозоғистон парламенти шу куни икки ўқишда номни ўзгартириш учун овоз берди. Ҳукумат бу масалани референдумга қўйишни таклиф қилди. Бироқ, янги президент Тўқаев бунга эҳтиёж йўқлигини айтди. Пойтахт номини ўзгартиришга қарши митинглар ва норозилик ҳаракатлари норозиларнинг ҳибсга олиниши билан якунланди, аммо улар ҳеч нарсага олиб келмади.