Ссылки доступа

Қозоғистонда муддатли ҳарбий хизматга чақириш овга айланиб кетди (видео)


В Казахстане полиция и военкомы ловят призывников: жители снимают видео и осуждают силовиков
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:03:53 0:00

Жарималарга қарамай, ёш қозоғистонликлар армияда хизмат қилишни истамаяпти. Бунга асосий сабаблар қаторида, қозоқ армиясидаги "дедовщина" ва уставдан ташқари муносабатлар ҳамон ҳукмрон эканлиги айтилмоқда. 

Қозоғистонда муддатли ҳарбий хизматга чақирув март ойида бошланган. Сўнгги ҳафталарда бу тадбир ҳақиқий овга айланиб кетди, дея шикоят қилмоқда ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари.

Улар милиция ва ҳарбий хизматчилар ёш йигитларни кўчадан тутиб кетаётгани, баъзан эса бу муштлашувга айланиб кетаётгани ҳақида хабар бермоқда.

Полиция ҳарбий хизмат ёшидаги йигитни ортиқча куч ишлатиб ҳибсга олаётгани акс этилган видеолардан бири ғарбий Қозоғистоннинг Оқтўба шаҳрида суратга олинган ва жамоатчиликни жунбушга келтирди.

Қозоғистон Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматга чақирилганлар билан бошқача ишлашнинг йўли йўқ, деб ҳисоблайди. Вазирлик вакилларининг айтишича, кўпгина ҳарбий ёшдаги йигитлар ҳарбий хизматни ўташдан турли йўллар билан бош товламоқда. Шу боис, мутасаддиларга кўра, муддатли ҳарбий хизматга чақирилиш ёшдагиларни мажбуран чақирув участкаларига олиб келинмоқда.

Қозоғистонда мажбурий ҳарбий хизматдан бўйин товлаш қарийб 8 минг доллар миқдоридаги жарима ёки бир йилгача озодликдан маҳрум этиш билан жазоланади.

Жарималарга қарамай, ёш қозоғистонликлар армияда хизмат қилишни истамаяпти. Бунга асосий сабаблар қаторида, қозоқ армиясидаги "дедовщина" ва уставдан ташқари муносабатлар ҳамон ҳукмронлиги айтилмоқда.

Ҳарбий хизматга чақирилган янги аскар Эрбаян Мухтор билан содир бўлган фожиали воқеалар қозоқ армиясида тез-тез содир бўлиб туради. У ўтган йилнинг охирида, ноаниқ сабабларга кўра ҳарбий қисмда жароҳат олган ва шундан бери комада ётибди:

Пять месяцев в коме: что произошло с солдатом-срочником нацгвардии Казахстана Ербаяном Мухтаром?
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:00:55 0:00

Яқинлари Эрбаянни хизматдошлари калтаклаганини даъво қилмоқда. Ҳарбий қисм раҳбарияти бахтсиз ҳодиса юз бергани иддао қилмоқда.

XS
SM
MD
LG