Ссылки доступа

Қозоғистонда Украинадаги урушга қарши бўлган россиялик қўлга олинди


Наказненкони Россия Ички ишлар вазирлиги халқаро қидирувга берилган. Энди у Россияга экстрадиция қилиниши кутилмоқда.

Қозоғистонда Россия фуқароси бўлган тадбиркор Евгений Наказненко қўлга олинди. У интернетда Украинадаги урушни танқид қилувчи роликларни жойлаштириб келаётганди.

Наказненкони Россия Ички ишлар вазирлиги халқаро қидирувга берилган. Энди у Россияга экстрадиция қилиниши кутилмоқда.

Россияда Наказненкога нисбатан армия ҳақида ёлғон маълумот тарқатиш ва "терроризмга даъватлар" ҳақидаги моддалар бўйича жиноий иш қўзғатилган. Таъқибга айнан нима сабаб бўлгани аниқлаштирилмаган.

Мухолифатчи журналист Евгения Балтатарованинг ёзишича, Наказненконинг видеолари қозоғистонлик россияпараст блогер Антон Бударовнинг эътиборини тортди ва у Россия расмийларини тадбиркорни жазолашга чақирди.

"ОВД-Инфо" хабарига кўра, Наказненко хизмат сафари билан Туркияга кетмоқчи бўлганда Олмаота аэропортида қўлга олинган. Суд қарори билан у Олмаота ҳибсхонасига 40 суткага - "экстрадиция қамоғига" юборилди.

Шунингдек, Наказненко 8 август куни Россияда "экстремистлар ва террорчилар" рўйхатига киритилгани маълум бўлди - эҳтимол, ўша пайтда унга қарши жиноий иш қўзғатилган эди.

Евгений Наказненко миллати украиналик. У асли қозоғистонлик бўлиб, кейинчалик Россия фуқаролигини олган эди. 2007 йилдан бери у Қозоғистонда яшаб келади.

XS
SM
MD
LG