Ссылки доступа

Қирғизистонда давлат муассасаларида фонограммада қўшиқ айтиш тақиқланди


2023 йилдан Қирғизистонда давлат ва оммавий тадбирларда фонограммада куйлаш тақиқланди.

Тегишли буйруқ Қирғизистон маданият, ахборот, спорт ва ёшлар сиёсати вазири Олтинбек Мақсутов томонидан имзоланган.

Ҳужжатга кўра, ижрочиларга театрлар, кинотеатрлар, музейлар, клублар, кутубхоналар ва спорт иншоотларида қўшиқлаорни фонограмма орқали ижро этишлари тақиқланади.

Қоидани бузганлик учун жавобгарликни тадбирга масъул ташкилот раҳбарлари зиммасига олади, дея аниқлик киритади нашр.

2021 йил февраль ойида Қирғизистон Маданият вазирлиги буйруқ ташаббуси билан чиқди, унга кўра, тадбир ташкилотчилари спектаклларда фонограмма қўлланилишини афишада кўрсатиши шарт.

Аввалроқ Қозоғистонда хонандалар концертлар олдидан томошабинларни фонограмма ишлатилаётгани ҳақида огоҳлантириши, бундай концертларга чипталарни «жонли»дан арзонроқ сотиши талаб қилинган.

Расмийлар, шунингдек, санъаткорларга концертларда маст ҳолда саҳнага чиқиш ва томошабинларни ҳақорат қилиш каби номақбул хатти-ҳаракатларни тақиқлаган. Қолаверса, ҳозир Қозоғистонда анъанавий қозоқ қўшиқларини бузиб, уларни замонавий усулда қайта ишлаш тақиқланади.

XS
SM
MD
LG