Ссылки доступа

Швейцарияда 40 мамлакат делегациялари Украина учун “Маршалл режаси”ни муҳокама қилмоқда


Душанба куни Швейцариянинг Лугано шаҳрида очилган анжуманда камида 40 мамлакат делегациялари, халқаро ташкилотлар ва бизнес вакиллари Украинани урушдан кейинги қайта қуришнинг асосий тамойилларини муҳокама қилади.

Франс-Пресс агентлиги конференция тўғридан-тўғри маблағ йиғишга бағишланмаслигини таъкидлайди. Унинг иштирокчилари уруш тугашидан олдин бошланиши керак бўлган қайта қуришнинг асосий тамойиллари ва устуворликларини ишлаб чиқишга ҳаракат қиладилар. Гап янги "Маршалл режаси" - Иккинчи Жаҳон урушидан кейин Европани тиклаш дастурига ўхшаш ҳақида бормоқда.

Конференцияда Украинадан бош вазир Денис Шмихал ва ташқи ишлар вазири Дмитри Кулеба иштирок этмоқда. Президент Владимир Зеленский форумда видео ҳавола орқали иштирок этади. Конференцияда Европа комиссияси раҳбари Урсула фон дер Ляйен ҳам иштирок этмоқда.

Украинани реконструкция қилишни молиялаштириш учун, AFP манбаларига кўра, Европа тикланиш ва тараққиёт банки янги фонд яратмоқчи. У Европа Иттифоқи аъзолари ва дунёнинг бошқа давлатларидан тахминан 100 миллиард евро йиға олади.

Киев Иқтисодиёт мактаби маълумотларига кўра, мамлакатда 45 миллион квадрат метрга яқин бино майдони, 256 корхона, 656 тиббиёт муассасаси ва 1177 та таълим муассасаси вайрон бўлган. Мактаб мутахассислари Украина иқтисодиётига етказилган зарарни 600 миллиард долларга баҳолаган.

Май ойи охирида Украина президенти маслаҳатчиси Олег Устенко Россия босқинидан мамлакат иқтисодиётига етказилган зарар аллақачон бир триллион долларга етганини, шундан 650 миллиарди тўғридан-тўғри йўқотишлар эканлигини айтди.

XS
SM
MD
LG