Ссылки доступа

Мянмада тўрт мухолифатчи қатл этилди


Казненные в Мьянме активисты Фио Зейя Тоу и Чжо Мин Ю

Мянма ҳарбий маъмурияти тўрт нафар мухолифат фаоли учун ўлим жазосини ижро этди. Январь ойида ёпиқ суд жараёнида улар ҳукуматга қарши фаолиятда айбдор деб топилди. Бу ўлим жазоси мамлакатда 1980 йилларнинг охиридан бери биринчи бўлди.

Қатл этилганлар Мянманинг ҳокимиятдан ағдарилган раҳбари Аунг Сан Су Чжи тарафдорлари эди. Улар орасида Демократия учун Миллий лиганинг собиқ депутати, репер Пьо Зея То ва фаол, ёзувчи Чжо Мин Ю ҳам бор. Улар террорчилик хуружлари ва давлат тўнтаришига тайёргарлик кўришда айбланган. Суд апелляцияни қаноатлантирмади.

Қатл этилган бошқа икки киши, Хла Мио Аун ва Аун Тура Зау, ҳарбий хунта учун хабар берувчи деб даъво қилган аёлни ўлдирганликда айбланган.

Мянмада 2021 йил 1 февралда давлат тўнтариши содир бўлди, ўшанда ҳарбийлар мамлакатнинг амалда бош вазир ва тинчлик бўйича Нобел мукофоти совриндори Аун Сан Су Чжи даврида сайланган ҳукуматини ағдарган эди. Ўша йилнинг апрель ойида у коррупцияда айбланиб, беш йилга озодликдан маҳрум этилган. Ўшандан бери фуқаролик бўйсунмаслигига уринишлар ҳарбий ҳукумат томонидан қаттиқ бостирилди.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти мамлакат бўйлаб шаҳарларда намойишчилар вақтида оломонни ўлдириш учун отишмаларни қайд этди. Ҳуқуқ ҳимоячиларига кўра, режимнинг бир неча юздан икки минггача мухолифлари ўлдирилган, 13 мингдан ортиқ одам ҳибсга олинган. Ўнлаб фаоллар ҳам ўлим жазосига ҳукм қилинган. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш хунта қарорини “яшаш, эркинлик ва шахсий дахлсизлик ҳуқуқини қўпол равишда бузиш” деб атади.

“Чегара билмас мухбирлар” ташкилоти ўзининг йиллик рейтингида Мянмани сўз эркинлиги бўйича энг ноқулай давлатлар қаторига киритди (180 тадан 176 таси).

XS
SM
MD
LG