Ссылки доступа

Москвада бизнес-марказ ёниб кетди. Бино ичида одамлар қолмоқда


Иллюстративное фото
Иллюстративное фото

Москвада «Гранд Сетунь Плаза» бизнес марказида ёнғин юз берди. Аланга биринчи қаватдан тўртинчи қаватгача тарқалган.

Ёнғин бошланганидан кейин эвакуацияни амалга оширишга киришилган, бироқ бинода ҳалигача одамлар қолмоқда. «Интерфакс» ёзишича, 15 киши юқори қаватларда аланга туфайли қолиб кетган бўлиши мумкин.

«Бинонинг қопламаси ва совуқ ўтказмайдиган қобиғи синтетик эскирган материаллардан қурилган, уларнинг ёнғинга чидамлилик даражаси паст. Пардозда ҳам синтетика кўп. Бу аччиқ ва жуда заҳарли тутун пайдо қилади, у эса ичкаридаги одамлар учун асосий хавфдир», — деди «Интерфакс» манбаси.

Дастлабки маълумотларга кўра, жабрланганлар йўқ, ёнғин майдони 1 минг м² ни ташкил этади. Воқеа жойида 180 киши ва 41 та техника иш олиб бормоқда.

XS
SM
MD
LG