Ссылки доступа

Покистонда йил бошидан буён энг кўп журналист ҳалок бўлди


Покистон журналистлар учун дунёдаги энг хавфли мамлакатлардан бири ҳисобланади: у ерда йилига камида уч-тўрт журналист ўлдирилади.

Жорий йилнинг дастлабки олти ойида Покистонда етти журналист ўлдирилди - бу максимал кўрсаткич, деб ёзади The Guardian газетаси.

Еттита қотилликдан камида тўрттаси журналистик фаолият билан боғлиқ бўлган. Аксар қотилликлар Покистоннинг кичик шаҳар ва қишлоқларида содир бўлган.

Freedom Network ташкилоти Покистонда 2012 йилдан 2022 йилгача бўлган даврда 53 нафар журналист ўз касбий фаолияти деб ўлдирилганини маълум қилди. Шулардан фақат икки ҳолатда айбдорлар топилиб жазога тортилган.

"Чегара билмас мухбирлар" ташкилоти томонидан тузилган Матбуот эркинлиги индексида Покистон бу йил икки поғонага пастлади: 180 та давлат орасида у 152-ўринни эгаллади.

Покистон журналистлар учун дунёдаги энг хавфли мамлакатлардан бири ҳисобланади: у ерда йилига камида уч-тўрт журналист ўлдирилади. Айбдорлар кўпинча топилмайди ва жиноят мутлақо жазосиз қолади.

XS
SM
MD
LG