Ссылки доступа

Днестрбўйида Россиянинг радио узатувчи иккита минораси портлатилди


Тирасполь
Тирасполь

Тан олинмаган Днестрбўйи Молдова Республикасида сешанба куни эрталаб «Маяк» радио ва телевидение маркази ҳудудида ретрансляция миноралари портлатилди. Бу ҳақда тан олинмаган республика Ички ишлар вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, Григориопол туманининг Маяк қишлоғида иккита портлаш содир бўлган. «Энг кучли иккита антенна ишдан чиқди: бири бир мегаватт, иккинчиси ярим мегаватт», — дейилади ИИВ хабарида. Қурбонлар йўқ.

Бир кун олдин, 25 апрель куни Днестрбўйи давлат хавфсизлиги вазирлиги биносида бир неча портлашлар содир бўлди. Дастлабки маълумотларга кўра, бино қўлбола танкга қарши гранатадан отилган, ҳеч ким жабрланмаган.

Ҳозирча терговнинг бориши ва ўзини ўзи эълон қилган республика расмийлари портлашларда кимни гумон қилаётгани ҳақида маълумотлар йўқ.

Россия ҳарбийлари Днестрбўйи чегараларига киришни операция мақсадларидан бири деб атаган. Молдова бу ҳудудни аннексия қилиш нияти борлигидан хавотирда. Украина разведкаси буни Днестрбўйидаги вазиятни кескинлаштириш учун қилинган провокация деб ҳисоблайди ва янги портлашларни истисно қилмайди.

Молдова президенти Майя Санду Днестрбўйи воқеалари муносабати билан Хавфсизлик кенгашининг фавқулодда йиғилишини чақирди.

XS
SM
MD
LG