Ссылки доступа

Днепрнинг ўққа тутилиши натижасида 20 дан ортиқ киши жароҳатланган


Ракетный удар по Днепру, 17 ноября 2022 года
Ракетный удар по Днепру, 17 ноября 2022 года

Россиянинг Днепрга берган зарбаси натижасида 20 дан ортиқ киши жароҳат олди. Ярадорлардан 15 нафари шифохонада. Бу ҳақда маҳаллий маъмурият раҳбари Валентин Резниченко маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, ўққа тутилиш куннинг бошида, одамлар кўчада бўлган вақтда шаҳар блокларида амалга оширилган.

Украина президенти Владимир Зеленский Телеграмда Днепрдаги зарба акс этган видеони эълон қилди. “Террорчи давлат ҳақиқатан ҳам украиналикларга имкон қадар кўпроқ оғриқ ва изтироб келтирмоқчи”, — деб ёзади у.

Запороже вилоятининг Волнянск шаҳрида 17 ноябрга ўтар кечаси ракета ҳужуми оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди. Ракеталардан бири 10 киши истиқомат қиладиган икки қаватли турар-жой биносига келиб тушган. Муҳим инфратузилма объекти шикастланган.

Россия қўшинлари Харков вилоятининг Изюм туманидаги инфратузилмага ҳам зарба берди.

Украина Қуролли кучлари маълумотларига кўра, сўнгги олти кун ичида Россия армияси Украинага қарийб 150 та ракета зарбаси берган бўлса, улардан юздан ортиғи 15 ноябрда берилган. 11 ноябрдан бери Украина ҳарбийлари 100 дан ортиқ ҳаво нишонларини уриб туширишга муваффақ бўлди.

XS
SM
MD
LG