Бу ҳақда IRNA агентлиги вилоят губернатори Муҳаммад Садиқ Мотамедянга таяниб хабар берди.
Унга кўра, 124 киши шифохоналарга ётқизилган. Аввалроқ ҳукумат икки шаҳар ва 70 қишлоқдаги турар-жой биноларининг 20 фоиздан 50 фоизгача қисми шикастлангани ҳақида хабар берган эди.
28 январь куни Эроннинг шимоли-ғарбий қисмида 5,9 магнитудали зилзила содир бўлди. IRNA хабарига кўра, зилзила вилоятнинг кўплаб ҳудудларида сезилган.