Россияга мигрантлар оқими ўн йил ичида энг паст даражага тушди. Бу замонавий Россияда миграция пасайишининг тўртинчи тўлқини бўлди: мигрантлар оқимининг пасайиши 2008-йилги инқироз, Қрим аннексияси ва коронавирус пандемиясидан кейин кузатилган.
Росстат маълумотларига кўра, 2023 йил якунлари бўйича мамлакатга 560,4 минг киши келган. Бу урушнинг биринчи йилидагига қараганда 23 фоизга кам: ўша пайтда 730 минг киши Россияга келган эди.
Россияга келган муҳожирларнинг учдан бир қисми Тожикистондан, 10 фоизи Қирғизистондан, 9 фоизи Украина, Арманистон ва Қозоғистондан, яна 4 фоизи Ўзбекистондан келган. Муҳожирлар Россияга Беларус, Хитой, Туркманистон, Ҳиндистон ва бошқа давлатлардан ҳам келмоқда.
2023 йилда мамлакатга келганларнинг 55 фоизи эркаклар, 45 фоизи аёллардир. Уларнинг аксарияти (76%) меҳнатга лаёқатли ёшда. Келганларнинг 11 фоизини кексалар, 13 фоизини 16 ёшгача бўлган болалар ташкил этади. Шу билан бирга, уларнинг фақат учдан бир қисми ишлаш мақсадида кўчиб ўтганликларини маълум қилишди.
Москва ва Тюмен вилоятлари, шунингдек, Ханти-Манси автоном округи 2023 йилда энг кўп (57 фоизини) муҳожирларни қабул қилган.