Ссылки доступа

Тожикистонлик талабалар Россиядан депортация қилинмоқда - "Азия-Плюс"


Тожикистон ва бошқа Марказий Осиё фуқароларнинг Россиядаги ҳолати тожикистонликлар содир этганликда айбланаётган Крокус залидаги терактдан сўнг кескин ёмонлашди.

Россия олий ўқув юртларида таҳсил олаётган тожикистонлик талабалар мамлакатдан чиқариб юборилмоқда. Бу ҳақда Тожикистон Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги "Халқаро дастурлар маркази" муассасаси директори Рамазон Сафарзодага таяниб, "Азия-Плюс" хабар бермоқда.

Унинг сўзларига кўра, уларга бир нечта тожикистонликлар Россияда ўқишни давом эттириш билан боғлиқ муаммолардан шикоят қилган. "Талабалар асосан асоссиз равишда депортация қилинганидан шикоят қилмоқда," - деган Сафарзода.

Тожикистон ва бошқа Марказий Осиё фуқароларнинг Россиядаги ҳолати тожикистонликлар содир этганликда айбланаётган Крокус залидаги терактдан сўнг кескин ёмонлашди. Ҳужум ортидан ксенофобия ва марказий осиёлик муҳожирларга қарши кайфият кучайди. Муҳожирларнинг айтишича, уларни полиция ёки Миллий гвардия тўхтатиб, ФСБ вакиллари билан "суҳбатлашиш учун" олиб кетишган. Бундан ташқари, полиция муҳожирлар яшайдиган ётоқхоналарга бостириб кирмоқда.

Аввалроқ Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги “Тожикистон фуқароларига Россия ҳудудида ўта салбий муомала қилинаётгани ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳар жойда бузилаётгани муносабати билан жиддий ташвиш” билдирган.

Шундан сўнг вазият ҳеч ҳам яхшиланмаган.

Россияда бир миллионга яқин Тожикистон фуқароси истиқомат қилиши айтилмоқда.

XS
SM
MD
LG