Ссылки доступа

Виржиния штатидаги Walmart дўконида оммавий отишма юз берди. Қурбонлар бор


Иллюстративное фото

АҚШнинг Виржиния штати, Чесапик шаҳридаги Walmart дўконида оммавий отишма юз берди, бир неча киши ҳалок бўлди ва яраланди.

Отишма дўкон ичида содир бўлган, бироқ Walmart ташқарисида ҳам жасад топилган. Косинскининг сўзларига кўра, ҳужумчи ёлғиз ҳаракатланган, унинг ўзи ҳам ҳалок бўлган, аммо полициячилардан ҳеч бири унга ўқ узмаган эди.

Отишмани дўкон менежерларидан бири содир этган деб ёзмоқда The Daily Beast ўзини Walmart ходими деб атаган Кевин Харперга таяниб.

Полициянинг маҳаллий WАВЙ телеканалига маълум қилишича, ҳалок бўлганлар сони ўн нафардан ошмайди, дўконга 40 дан ортиқ тез ёрдам машинаси келган.

«Мамлакатимизда кўплаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлган қуролли зўравонлик эпидемиясини тугатиш учун ечим топмагунимизча тинчланмайман», — деди Виржиния сенатори Луиза Лукас ушбу ҳодисадан кейин.

Аввал Чикаго шаҳрида Хеллоуин кечасида отишма юз бериб, ўндан ортиқ одам яраланган эди.

XS
SM
MD
LG