Ссылки доступа

АҚШда хакерлар форумининг қозоғистонлик маъмури ушланди


Кублицкий ва Ходирев икки йил олдин АҚШга келиб, сиёсий бошпана сўраган.

Флоридада россиялик Павел Кублицкий кредит карталаридан пул ўғирлашга ихтисослашган WWH Club даркнет-форумини бошқаришда айбланиб ҳибсга олинди. Бу ҳақда CourtWatch нашри суд базасидан олинган айблов хулосаси материалларига таяниб хабар бермоқда.

Кублицкий билан бирга яна бир форум маъмури, қозоғистонлик Александр Ходирев ҳам жиноий иш доирасида гумонланмоқда.

WWH Club даркнет-форумида 170 мингга яқин фойдаланувчи рўйхатдан ўтган. У ерда ўғирланган кредит карталар ёрдамида товарлар сотиб олиш, маълумотлар базасини бузиш, банк ҳисобварақларидан пул ўғирлаш, хакерлик ҳужумлари бўйича дарсликларни сотиб олиш мумкин.

Тергов маълумотларига кўра, ФҚБ ходими ўғирланган карталардан фойдаланиш курсларидан бирини минг долларга сотиб олган ва олти ҳафта давомида яна 50 киши каби шу курсда ўқиган.

Кублицкий ва Ходирев икки йил олдин АҚШга келиб, сиёсий бошпана сўраган. Иккаласи ҳам расман ишсиз эди, бироқ дабдабали ҳаёт кечиришарди. Масалан, Кублицкий Маямида ҳашаматли уйни ижарага олиб яшаган, Ходирев эса 110 минг долларга Chevrolet Corvette спорт автомобилини нақд пулга сотиб олган.

XS
SM
MD
LG