Ссылки доступа

Тожикистонда гиёҳванд аёллар сони кўпайди


Халқаро ташкилотлар маълумотларига кўра, аслида мамлакатда гиёҳвандлар сони расмий статистикада акс эттирилганидан анча кўп.

23 ёшли Марворид (исми ўзгартирилган - таҳр.) охирги уч йил давомида гиёҳванд моддаларни истеъмол қилган. Энди у қарамлик билан курашишга ва даволанишга қарор қилди. Сабаби - гиёҳванд моддаларни сотиб олиш кун саин қийинлашиб, қимматлашиб бормоқда.

Озодлик радиоси билан суҳбатда Марворид етим бўлиб, носоғлом муҳитда ўсганини айтди. "Бир куни менга гиёҳванд моддаларни татиб кўришга беришди ва мен "ўтириб қолдим." - дейди у.

Гиёҳванд моддаларни назорат қилиш агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг биринчи ярмида Тожикистонда гиёҳвандларнинг умумий сони камайди, аммо шу билан бирга аёллар ўртасида гиёҳвандлар сони ошди.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг таъкидлашича, Тожикистон гиёҳвандликнинг олдини олиш ва унинг оқибатларини камайтириш бўйича сезиларли ютуқларга эришди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Наркомания мониторинги ва профилактикаси миллий маркази директори Махмадраҳим Малахов мамлакатда ушбу йўналишда учта давлат дастури ва иккита стратегия амалга оширилганини таъкидлади.

Ушбу гуруҳ билан ишлайдиган жамоат ташкилотлари гиёҳвандлар сонини камайтиришга таъсир қилувчи бошқа омилларни ҳам айтиб ўтишади.

"СПИН-Плюс" жамоат ташкилоти директори Пўлат Жамоловнинг фикрича, ҳукумат маълум даражада ҳақ ва гиёҳвандлар сони камайган, аммо бу жараёнга бошқа омиллар таъсир қилади.

"Биринчидан, Тожикистон бозорида гиёҳванд моддаларни топиш жуда қийинлашди. Масалан, героин Душанбеда деярли топилмайди, топилса ҳам, жуда қиммат сотилади. Яна бир сабаб, эҳтимол, статистика тузиладиган наркология марказларига мурожаатлар сони камайганлигидадир. Баъзи гиёҳвандлар даволаниш имкониятига эга эмас, бу ҳозирда пуллик. Шунинг учун мурожаат қилишмаяпти," - дея тушунтирди у.

Тожикистонга наркотикларга ружу қўйган 4 мингдан ортиқ киши рўйхатга олинган, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 117 кишига кам. Уларнинг ёши 35 дан 50 ёшгачадир. Халқаро ташкилотлар маълумотларига кўра, аслида мамлакатда гиёҳвандлар сони расмий статистикада акс эттирилганидан анча кўп.

XS
SM
MD
LG