Ссылки доступа

Тожикистонда журналист Абдулло Гурбати 7,5 йилга қамалди


Абдулло Гурбати

Тожикистонда суд 26 ёшли журналист Абдулло Гурбатийни 7 ярим йилга колонияга ҳукм қилди.

У ҳукумат амалдорини омма олдида ҳақорат қилганликда, милиция ходимига зўравонлик қўллаганликда ва экстремистик жамиятда иштирок этганликда айбланган, деб хабар бермоқда «Озодлик» радиосининг тожик хизмати.

Абдулло Гурбати ўз айбига иқрор бўлмади ва мамлакатда тақиқланган Тожикистон Ислом Уйғониш партияси (ТИУП)да иштирок этишини рад этди. Охирги нутқида у оқлов ҳукмини талаб қилди. Ҳимоя томони суд қарори устидан шикоят қилишни режалаштирмоқда.

Гурбатийнинг онаси Гулнора Шарифова суд ҳукмидан хабари йўқлигини, бироқ “суд шундай ҳукм чиқарган бўлса, бу адолатсизлик”, деди. Унинг сўзларига кўра, учрашувга қариндошлар таклиф қилинмаган.

Тожикистонлик журналистлар Далер Имомали ва Абдулло Гурбатий иши: улар нима учун ҳибсга олинди?

Журналистлар ва блогерлар Далер Имомали хамда Абдулло Гурбатий июнь ойи ўрталарида ҳибсга олинган: улар давлат тузилмалари фаолиятига оид танқидий ҳисоботлар устида ишлаётган эди.

Тожикистон Ички ишлар вазирлиги июль ойида Гурбатий мамлакатда фаолияти тақиқланган Ислом Уйғониш партияси билан ҳамкорлик қилганини билдирган эди. ТИУП раҳбарияти Гурбатий ҳеч қачон ташкилот аъзоси бўлмагани ва у билан ҳамкорлик қилмаганини таъкидлади. “Бу асоссиз туҳмат”, деди аввалроқ партия матбуот котиби Маҳмуджон Файзраҳмонов.

Тожикистондаги халқаро ташкилотлар вакиллари ва журналистлар ҳуқуқларининг айрим ҳимоячилари Абдулло Гурбатийга чиқарилган ҳукмни «адолатсиз» деб атаган ва журналистни зудлик билан озод қилишни талаб қилган.

XS
SM
MD
LG