Ссылки доступа

Таиландда собиқ полициячи болалар боғчасида 30 дан ортиқ одамни отиб ташлади


Объявление о розыске подозреваемого в нападении на детский центр
Объявление о розыске подозреваемого в нападении на детский центр

Таиланд шимоли-шарқида 6 октябрь куни болалар боғчасига қуролли ҳужум уюштирилди, дастлабки маълумотларга кўра, 34 киши, жумладан, камида 22 бола ҳалок бўлди, деб ёзади «Таират» газетаси.

Гумонланувчи маҳаллий полициянинг собиқ ходими бўлиб, у тўппонча, милтиқ ва пичоқ билан қуролланган. У болалар боғчаси биносига бостириб кирган, ундан олдин у машинада пиёдалар устига юрган. Гумонланувчи хотини ва уч нафар фарзандини ўлдириб, ўз жонига қасд қилган.

Хабар қилинишича, гумондор гиёҳванд моддаларни истеъмол қилгани учун полициядан ишдан бўшатилган. Гиёҳванд модда истеъмол қилиш Таиландда жиноий жиноят ҳисобланади ва гумонланувчи судланаётган эди.

2020 йил февраль ойида Таиланд армияси аскари ўз қўмондони, икки ҳамкасбини отиб ўлдирди, шундан сўнг у савдо марказини эгаллаб олди ва у ерда яна 26 кишини ўлдирди. У маҳсас кучлар томонидан отиб ўлдирилган.

XS
SM
MD
LG