Ссылки доступа

Тбилисида Мустақиллик кунига бағишланган Озодлик марши бўлиб ўтди


Бир неча мингга яқин намойишчи "Россия қонунига йўқ!" ва "Россия режимига йўқ!" шиорлари остида юриш қилган. 

Якшанба куни кечқурун Тбилисида Мустақиллик кунига бағишланган Озодлик марши бўлиб ўтди. Намойишчилар Грузия ва Европа Иттифоқи байроқлари остида юриб, жумладан “хорижий агентлар тўғрисидаги қонун”га қарши шиорларни жўр бўлиб айтди, деб ёзади “Эхо Кавказа” нашри.

Бир неча мингга яқин намойишчи "Россия қонунига йўқ!" ва "Россия режимига йўқ!" шиорлари остида юриш қилган.

Танқидчилар Грузия парламенти томонидан аввалроқ қабул қилинган “Хорижий таъсир шаффофлиги тўғрисида”ги қонунни “Россия дарслигидан олинган кўчирма” деб атамоқда. Қонун лойиҳасига қарши бўлган ўн минглаб одам қарийб бир ярим ойдан буён Грузиянинг Тбилиси ва бошқа шаҳарлари кўчаларига чиқишиб, “Россия қонунини қабул қилмаслик”ни талаб қилиб келишяпти.

Грузия президенти Саломе Зурабишвили қонун лойиҳасига вето қўйган. Бироқ “Грузия орзуси” партияси президент ветосини айланиб ўтиш учун парламентда етарли овозга эга. Ҳукмрон партия бу ишни кейинги ҳафтада — 28 май куни амалга оширишни режаламоқда.

XS
SM
MD
LG