Ссылки доступа

Туркия Украинадан ғалла экспорти бўйича йиғилишга мезбонлик қилади


Туркия, Россия ва Украина ҳарбий делегациялари, шунингдек, БМТ вакиллари чоршанба куни Истанбулда учрашиб, Украина донининг денгиз орқали экспортига тўсиқни олиб ташлашни муҳокама қилади.

Бу ҳақда сешанба куни Туркия мудофаа вазири Ҳулусий Акар маълум қилди, дея хабар беради Туркиянинг Анадолу давлат агентлиги. Учрашувни Украина Ташқи ишлар вазирлиги вакили Олег Николенко тасдиқлади. Унга кўра, Украина БМТ шафелигида ечим топиш тарафдори.

Акарнинг сўзларига кўра, Туркия Мудофаа вазирлиги делегацияси аввалроқ Москва ва Киевга ташриф буюрган ва учрашувлар “ижобий натижалар берган”. Бир кун аввал Украинадан ғалла экспорти учун денгиз йўлакларини яратиш масаласи Туркия, Россия ва Украина президентлари томонидан муҳокама қилинди – Ражаб Тоййиб Эрдўғон Владимир Путин ва Владимир Зеленскийга алоҳида қўнғироқ қилди.

БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш сешанба куни ғалла масаласи бўйича музокаралар давом этаётганини, аммо келишувларга ҳали эришилмаяпти, деди.

Қора денгиздаги Украина портлари 24 февралда Россия босқинининг бошидан бери тўсиб қўйилган, Азов денгизидаги портлар эса Россия назорати остига ўтган. Июнь ойи охирида рус ҳарбийлари Қора денгиздаги Змейний ороли устидан назоратни бой берганиндан кейин Дунай-Қора денгиз канали бўйлаб навигация қайта тиклангани ҳақида бошқа куни маълум бўлди. Сешанба куни саккизта хорижий кемалар дон юклаш учун Россиянинг кенг кўламли босқинчилиги бошланганидан бери биринчи марта ушбу каналда жойлашган Украина портларига кирганлиги хабар қилинди. Бу ҳақда Украина ҳарбий-денгиз кучлари Facebookда маълум қилди.

Ukrainian shipping magazine журнали маълумотларига кўра, Украина ғалласи ортилган 130 дан ортиқ кема Руминия Сулина каналига кираверишда ўтишни кутмоқда.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг таъкидлашича, Дунай каналлари орқали ғалла экспорти муҳим, аммо бу жаҳон озиқ-овқат инқирозини ҳал қилиш учун етарли эмас.

XS
SM
MD
LG