Ссылки доступа

Туркия жанубида 7,4 балли зилзила содир бўлди


Последтвия землетрясения в Турции
Последтвия землетрясения в Турции

Туркия жанубида 6 февраль тонгида содир бўлган бир қатор зилзилалар оқибатида 76 киши ҳалок бўлди ва юзлаб одамлар жароҳат олди.

Мамлакат Фавқулодда вазиятлар вазирлигига кўра, соат 04:17 да Қаҳрамонмараш вилоятининг Пазаржик туманида 7,4 магнитудали, 04:27 да Газиантеп вилоятидаги Нурдаги туманида 6,6 магнитудали ва 04:36 да шу вилоятнинг Ислаҳие вилоятида 6,5 магнитудали зилзила қайд этилган.

Ҳодиса оқибатида камида 76 киши ҳалок бўлгани айтилмоқда, бироқ қидирув-қутқарув ишлари давом этар экан, бу рақам ортиши мумкин.

The Guardian маҳаллий ҳокимиятларнинг дастлабки маълумотларига таяниб, Малатя вилоятида камида 23 киши (420 киши жароҳатланган), Шанлиурфада 17 (30), Диярбакирда 6 (79) ва Усмонийда 5 киши ҳалок бўлганини ёзмоқда. Шунингдек, Малатяда 140 та уй вайрон бўлган.

Туркия ички ишлар вазири Сулаймон Сойлу мамлакатда энг юқори даражадаги огоҳлантириш эълон қилинганини маълум қилди. Президент Ражаб Тоййиб Эрдўғон ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдириб, жароҳат олганларга соғайиб кетишларини тилаган.

Анадолуънинг ёзишича, ерости силкинишлари Мисрдан Грузиягача бўлган қатор бошқа мамлакатларда ҳам сезилган. Сана агентлиги келтирган расмий маълумотларга кўра, Сурия шимолида ҳам камида 42 киши ҳалок бўлган ва 200 киши яраланган.

XS
SM
MD
LG