Ссылки доступа

Туркияда кондаги портлаш: 40 дан ортиқ кончи ҳалок бўлди


Шахта в турецком городе Амасра

Туркия шимолидаги конда рўй берган портлаш оқибатида 41 киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда воқеа жойига етиб келган мамлакат президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған маълум қилди.

Портлаш жума куни маҳаллий вақт билан соат 18:15 да, Туркиянинг Қора денгиз соҳилидаги Бартин провинцияси Амасра районидаги давлат кўмир конида рўй берган.

Мамлакат аҳолиси учун бу шу каби бошқа фалокатларни ёдга солиши билан ҳам оғриқли бўлди, биринчи навбатда 2014 йилги фалокатни - ўшанда мамлакат ғарбидаги конда чиққан ёнғин 300 дан ортиқ кончини ҳаётдан олиб кетганди.

Шанба куни Туркия ички ишлар вазири Сулаймон Сойлу журналистларни 58 нафар кончи ичкаридан ўзи чиқиб келгани ёки қутқарувчилар томонидан олиб чиқилгани, улардан 11 нафари жароҳатлангани ҳақида хабардор қилди. Ўша вақтда ҳалок бўлган кончилар сони 40 нафарни ташкил этаётган, портлаш вақтида конда ишлаётган бўлган яна бир киши бедарак йўқолган деб ҳисобланаётганди.

«Амасрадаги кўмир конида портлаш 41 кишини ҳаётдан олиб кетди. Ушбу фавқулодда ҳодиса ҳар томонлама ўрганилади» - деди президент Эрдўған. Ўз чиқишида ҳукумат келгусида бу каби фожиалар рўй беришининг олдини олиш учун барча имкониятлар ишга солинишини қайд этган.

XS
SM
MD
LG