Аёл Туркиянинг Терроризмга қарши кураш бош бошқармаси томонидан Истанбулнинг Бейликдузу туманида қўлга олинган.
Аввалроқ, Ойша Сўғут қидирувга берилган ва сиртдан 9 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди.
Россиянинг Анқарадаги элчиси Андрей Карловнинг ҳаётига суиқасд 2016 йилнинг 19 декабрь куни фотокўргазманинг очилиш тадбирида содир бўлди. ФЕТО террорчи ташкилоти аъзоси, собиқ полиция ходими Мевлут Мерт Олтинтош элчи нутқ сўзлаётган вақтда орқасидан бир неча марта ўқ узди. Шундан сўнг, у таслим бўлишни истамади ва махсус кучлар аскарларига қарши отишмада йўқ қилинди.
Терговда аниқланишича, Россия элчиси иштирокидаги тадбирлар жадвали ҳақидаги маълумотларни Олтинтошга Туркия Ахборот технологиялари ва алоқалари бошқармасининг собиқ ходими Шаҳин Сўғут берган.
2021 йил 9 мартда суд Шаҳин Сўғутни «Конституциявий тузумни ағдаришга уриниш» ва «Террорчилик мақсадида қасддан одам ўлдириш» моддалари бўйича иккита умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди.
Ойша Сўғут «Фатҳуллоҳ Гулен террорчи ташкилотига алоқадорлиги учун» 9 йиллик қамоқ жазосига сиртдан ҳукм қилинди.