Ссылки доступа

Украинада ҳаво ҳужуми, Киевда портлашлар ҳақида огоҳлантириш эълон қилинди


Люди укрываются в метро Киева во время тревоги
Люди укрываются в метро Киева во время тревоги

Жума куни эрталаб деярли бутун Украина бўйлаб ҳаво ҳужуми ҳақида огоҳлантириш эълон қилинди. Россия ҳарбийлари қанотли ракеталарни учиргани ҳақида хабар берилган.

ОАВ ва Украинанинг бир қатор вилоятлари, жумладан Киев, Полтава, Днепропетровск вилоятлари маъмуриятлари раҳбарлари ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларининг ишлаши ҳақида хабар бермоқда.

Киевда портлаш овозлари эшитилди. Шаҳар мери Виталий Кличконинг маълум қилишича, шаҳарнинг Деснянский, Днепровский ва Голосевский туманларидаги объектларга зарба берилган.

Харков вилояти маъмурияти раҳбари Харковдаги инфратузилма объектларига ҳужумлар содир этилганини маълум қилди. Шаҳар бутунлай электр энергиясиз қолди. Электр таъминотидаги узилишлар ва Украинанинг бир қатор бошқа минтақаларида, шу жумладан Киевда кузатилмоқда. Портлашлар Кривой Рог, Днепр, Запороже ва Виннитсада ҳам қайд этилган. Қурбонлар ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.

Гап Россиянинг энергетика объектларига навбатдаги йирик ракета ҳужуми ҳақида кетмоқда. Украинанинг кўплаб минтақаларига охирги марта худди шундай зарба 5 декабрь куни берилган эди. 11 декабрь куни Одессага учувчисиз учоқдан мақсадли ҳужум уюштирилди.

XS
SM
MD
LG