Ссылки доступа

Ўзбекистонда «Мир» карталарига хизмат кўрсатиш вақтинча тўхтатилди"


23 сентябрдан бошлаб Ўзбекистонда Мир карталарига хизмат кўрсатиш техник сабабларга кўра тўхтатилди. Банклар веб-сайтларидан эса Uzcard — «Мир» кобейжинг карталари ҳақидаги бўлимлар олиб ташланди.

Ягона республика процессинг маркази (Uzcard бренди) 23 сентябрь куни соат 9:00 дан бошлаб банкомат ва терминалларда «Мир» карталарига хизмат кўрсатиш тўхтатилганини тасдиқлади.

Компания Uzcard инфратузилмасида Uzcard — «Мир» кобейж карталарига (бир вақтнинг ўзида иккита тизим билан ишлайдиган карталар) нормал хизмат кўрсатилишини маълум қилди. Чекловлар фақат Ўзбекистондан ташқарида чиқарилган «Мир» карталарига, шунингдек, хориждаги Uzcard — «Мир» қўшма карталарига тегишли.

Айни пайтда Uzcard — «Мир» қўшма карталарини чиқараётган банклар бу ҳақдаги маълумотларни ўз веб-сайтларидан олиб ташлашни бошлади. 21 сентябрдан бошлаб Туронбанк, Микрокредитбанк ва Халқ банки бундай карталарни чиқариш бўлимларини олиб ташлади.

Cентябрь бошида «Мир» карталари 11 давлатда қабул қилинган. Булар Ўзбекистондан ташқари — Туркия, Вьетнам, Жанубий Корея, Арманистон, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Жанубий Осетия ва Абхазиядир.

OFAC баёнотидан сўнг, ушбу рўйхатдаги баъзи мамлакатларда «Мир» карталарини қабул қилиш тўхтатилганлиги ҳақида хабарлар пайдо бўла бошлади. Хусусан, Туркия, Қозоғистон ва Арманистонда Россия тўлов тизими карталаридан фойдаланиш билан боғлиқ муаммолар юзага келган.

XS
SM
MD
LG