Ссылки доступа

Вашингтон Киевни замонавий ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари билан таъминлайди


Джо Байден
Джо Байден

Вашингтон Киевни замонавий ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари билан таъминлайди. Бу ҳақда АҚШ президенти Жо Байден Украина президенти Владимир Зеленский билан суҳбатда маълум қилди, дея хабар беради Оқ уй.

Байден душанба куни Россиянинг Украинага ракета зарбаларини қоралади ва Киевга ўзини ҳимоя қилиш учун зарур бўлган ёрдамни давом эттиришга ваъда берди. Президент Россияни Украина ҳудудидаги ҳаракатлари учун жавобгарликка тортиш учун иттифоқчилар ва ҳамкорлар билан доимий ҳамкорлик қилишини таъкидлади.

Зеленский Байден билан суҳбатни самарали деб атади ва асосий мавзу Украинага ҳаво мудофаа тизимларини етказиб бериш эканини тасдиқлади. “Энди бу бизнинг мудофаа соҳасидаги ҳамкорлигимиздаги биринчи рақамли устувор йўналиш”, деб ёзади Зеленский телеграмда.

Россиянинг Украинага ҳужуми бошланганидан бери Қўшма Штатлар Киевга хавфсизлик бўйича тахминан 17 миллиард доллар ёрдам кўрсатди ва Москвага қарши кенг кўламли иқтисодий санкциялар ҳам жорий қилди.

XS
SM
MD
LG