Ссылки доступа

Meta корпорацияси ходимларининг 13 фоизини ишдан бўшатмоқчи


Facebook ва Instagram ижтимоий тармоқларига эгалик қилувчи Meta корпорацияси 11 мингдан зиёд иш ўрнини қисқартиради. Бу ҳақда корпорация раҳбари Марк Цукерберг 9 ноябрь куни ходимларга йўллаган мактубида маълум қилган.

Бу ширкат тарихида биринчи штат қисқариши бўлиб ҳисобланади. Бу ерда гап штатнинг тақрибан 13 фоизи ҳақида бормоқда.

Ишдан бўшатилган ходимларга Цукерберг 3,5 ойлик (16 ҳафта) маоши миқдорида товон пули ваъда қилган. Шу билан бирга ходимнинг ширкатда ишлаган ҳар йили учун бир ҳафталик маоши қўшиб берилади, дея хабар қилди CNBC.

Октябрь ойида даромад камайгани ва харажатлар қарийб 20 фоизга ошгани қайд этилмиш квартал ҳисоботи чиққани ортидан корпорация акциялари 20 фоизга арзонлаган эди.

XS
SM
MD
LG