Ссылки доступа

Эрон раҳбари мактаб ўқувчиларининг заҳарланишини «кечирилмас» деб атади


Пострадавшая школьница в Иране
Пострадавшая школьница в Иране

Эронлик ўқувчи қизларнинг заҳарланиши “кечирилмас жиноят”дир. Бу ҳақда Эрон олий раҳбари Оятуллоҳ Али Ҳоманаий баёнот бериб, айбдорларни жазолашга чақирди.

Аввалроқ ички ишлар вазири Аҳмад Воҳидий заҳарланиш оқибатида Эрондаги камида 52 та мактаб ўқувчилари жабрланганини тан олган эди. Унинг таъкидлашича, тергов давомида "шубҳали намуналар" топилган.

Маҳаллий матбуотнинг ёзишича, жабрланган мактаблар сони 60 тадан ошган. Уларнинг аксарияти қизлар учун, биттаси эса ўғил болалар учун мўлжалланган мактаблардир. Қумдаги мактаб ўқувчилари биринчи бўлиб заҳарланиш аломатлари ҳақида хабар беришган, уларнинг 18 нафари ноябрь ойида касалхонага ётқизилган. Ўшандан бери Эроннинг 31 вилоятидан 25 таси мактабларида ҳам шундай ҳолатлар қайд этилган – мингдан ортиқ ўқувчи қизлар, уларнинг ота-оналари ва ўқитувчилари жабрланган.

Болалар бош оғриғи, юрак уришининг тезлашиши, кўнгил айниши ва летаргиядан шикоят қилган. Журналистлар билан суҳбатлашган қизлар чириган мандарин, чириган тухум, тозалаш воситалари ёки кучли атир ҳидини ҳис қилишганини айтишган.

Аввалроқ Эрон президенти Иброҳим Раисий Эроннинг «ташқи душманлари»ни мамлакат бўйлаб камида 30 та мактабда юзлаб ўқувчи қизларни заҳарлашда айблаган эди.

«Бугунги кунда мамлакат тараққиёти фонида душманларнинг провокациялари тез-тез учраб турибди. Бунинг энг сўнгги мисоли - мактабларда ишончсизлик муҳитини яратиш ва оилалар ўртасида ташвиш уруғини экишга уринишдир. Уларнинг мақсади ҳар қандай баҳона билан тўполон қўзғатиш ва тартибсизликларни бошлаб юбориш», деган эди Раисий.

1 март куни Эрон президенти ички ишлар, разведка ва соғлиқни сақлаш вазирига заҳарланиш ҳолатларини текширишни топширди. Ҳозирча текшириш натижалари эълон қилинмади.

XS
SM
MD
LG