Москва ҳокимияти мухолифатчи сиёсатчилар Алексей Навалний ва Борис Немцов хотирасига юриш ўтказишга рухсат бермади. Расмийлар рад жавобига сабаб сифатида "COVID-19 чекловларини" келтирган. Бу ҳақда тадбир ўтказиш учун ариза топширган “Фуқаролик ташаббуси” партияси раҳбари Андрей Нечаев маълум қилди.
Нечаевнинг айтишича, партия ҳокимиятдан расмий равишда рад жавобини кутмоқда. “Фуқаролик ташаббуси” хотира юришини 2 март куни ўтказмоқчи эди.
Мухолифатчи сиёсатчи Борис Немцов 2015 йилнинг 27 февралида Кремлдан 100 метр узоқликда ўлдирилган. Унга орқасидан бошига олти марта ўқ узилган. Терговчилар қотиллик буюртмачисини аниқлай олмаган. Россияда ҳар йили Немцов хотирасига намойишлар ўтказилади. Сўнгги йилларда расмийлар турли баҳоналар билан бу хотира намойишларина чеклашга киришган.
Жазони ижро этиш федерал хизмати 16 февраль куни мухолифатчи Алексей Навалний Сибирдаги махсус режимдаги колонияда тўсатдан вафот этганини маълум қилган. У бир неча кун аввалроқ 27 марта штраф изоляторига тиқилган эди.
Навалнийнинг ўлими ҳақида хабар топган россияликлар сиёсий қатағон қурбонларига бағишланган ёдгорликларига Навалний хотирасига гул қўйишни бошлаган.
Расмийлар рад жавобига сабаб сифатида "COVID-19 чекловларини" келтирган.