Ссылки доступа

Тожикистон ҳарбий бюджети $92 млнга ошмоқда


Озодлик радиосининг тасарруфидаги Молия вазирлигининг ҳужжатларига кўра, 2025 йилда армия ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига харажатлар ялпи ички маҳсулотнинг (ЯИМ) 2,8 фоизини ташкил этади.

Тожикистон ҳукумати 2025 йил учун давлат бюджетида мудофаа, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, ҳуқуқ-тартибот органлари ва судларни молиялаштириш учун 4,7 млрд сомоний (446 млн АҚШ доллари) ажратишни режалаштирган.
Бу, 2024 йилдаги ҳаражатлардан таҳминан 92 миллион долларга кўпроқ.

Озодлик радиосининг тасарруфидаги Молия вазирлигининг ҳужжатларига кўра, 2025 йилда армия ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига харажатлар ялпи ички маҳсулотнинг (ЯИМ) 2,8 фоизини ташкил этади.

Давлат бюджетида ушбу модда бўйича тақсимланиш тафсилотлари келтирилмаган, чунки улар махфий ҳисобланади.

Аввалроқ, Стокголм тинчлик муаммоларини ўрганиш институти МДҲ давлатларининг барчаси ўз ҳарбий бюджетларини ошираётгани ҳақида ҳисобот эълон қилганди. Тадқиқот муаллифларининг таъкидлашича, ушбу давлатлар раҳбарлари мудофаа ва хавфсизлик харажатларининг ошишини Марказий Осиёдаги чегара можаролари, Украинадаги уруш, Тоғли Қорабоғдаги вазият ва Афғонистондаги беқарор вазият каби омиллар билан боғлашган.

XS
SM
MD
LG