Ссылки доступа

Туркманистон ҳукумати ўзбек тилида таълим борасидаги маҳаллий ўзбекларнинг мурожаатини эътиборсиз қолдирди


Туркманистон ҳукумати ўзбек тилида таълим борасидаги маҳаллий ўзбекларнинг мурожаатини эътиборсиз қолдирди

Туркманистонда истиқомат қилаётган миллий озчиликлар, хусусан, этник ўзбеклар ўзбек ёки рус тилида таълим олишга имкон бериш ҳақидаги мурожаатлари бу йил ҳам рад этилди.

Лебап ва Тошҳовуз вилоятлари ҳамда Туркманобод шаҳри турғуни бўлмиш ўзбеклар маҳаллий таълим бўлимларига мурожаат қилган, бироқ рад жавобини олган.

Туркманистон ҳукумати ўзбек тилида таълим борасидаги маҳаллий ўзбекларнинг мурожаатини эътиборсиз қолдирди

Расмий маълумотларга кўра, Тошҳовуз вилоятида турли йўналишдаги 31 та ихтисослаштирилган ўрта мактаб фаолият юритиб, уларда инглиз, француз, немис, араб, хитой, япон, форс, итальян тилларида махсус ўқув дастурлари жорий этилган.

Туркманистон сўзда "ирқий камситишни қоралайди ва доимий равишда халқлар ўртасида ўзаро тушуниш сиёсатини олиб боради." Амалда эса мамлакатда "туркманлаштириш" сиёсати изчил давом этмоқда ва туркман бўлмаган бошқа миллат зиёнига рўёбга чиқарилмоқда.

Ўзбекистон ва Тожикистонда этник туркманлар ўз она тилида таълим олишади, Туркманистонда эса миллий озчилик вакиллари ҳукумат рухсатисиз она тилида ўқитиладиган бирорта ҳам синф очолмайди.

XS
SM
MD
LG